ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Доғистон Республикасининг Махачқалъа шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
«Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Шу билан бирга, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман», – дейилади телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, 14 августдан 15 августга ўтар кечаси Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш ва катта ёнғин содир бўлди.
Айни вақтда қурбонлар сони 27 кишига етгани хабар қилинмоқда.
Вайроналарни очиш ва одамларни қидириш ишлари давом этяпти.
Доғистонда 15 август мотам куни деб эълон қилинди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы