Қозоғистонлик боксчининг рақиби Буюк Британия вакили Ронни Кларк (21-4, 10 КО) бўлади. BохRеc.cом хабарига кўра, жанг ғолибига WBО версияси бўйича иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида Европа чемпиони унвони берилади. Жанг ўн раунддан иборат.
Султан Заурбекнинг сўнгги жанги ўтган йил охирида Алматида бўлиб ўтган. Унда ҳакамларнинг якдил қарори билан у украиналик боксчи Владислав Мелникни (12-3, 7 КО) мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик боксчи ёшлар ўртасида WBC версияси бўйича ушбу вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган эди.