«Бу масала ҳеч қачон муҳокама қилинган эмас ва ҳеч қанақа валютани ягона валюта сифатида жорий қилиш масаласи кун тартибига қўйилмаган. Буни Миллий банк номидан расман маълум қиламан», - деди у.
М. Абилқасимова Иттифоққа аъзо давлатларнинг ҳар бири пул-кредит сиёсатини мутлақ мустақил юритишини маълум қилди.
«ЕОИИ доирасида ҳар бир давлат ўз валютасига эги ва уларнинг барчаси мустақилдир. Тегишинча, ушбу давлатларнинг ҳар бири пул-кредит сиёсатини мутлақ мустақил ҳолда олиб боради», - деди ҚР Миллий банки раиси ўринбосари.
17:29, 05 Июн 2019
Мадина Абилқасимова: ЕОИИ доирасида ягона валюта жорий қилиш муҳокама қилинган эмас
НУР-СУЛТОН. Kazinform - ҚР Миллий банки раиси ўринбосари Мадина Абилқасимова Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ягона валюта жорий қилиниши ҳақидаги миш-мишларга барҳам берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.