Мьянма яқинида кеманинг ағдарилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
22:10, 10 Август 2023
MYANMAR. Kazinform - Мьянма ғарбидаги Ракхайн штати қирғоқларида Бенгал кўрфазида кема ағдарилиб кетиши натижасида ҳалок бўлган 17 кишининг жасади топилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
Кема бортида камида 55 киши бўлган, улардан саккиз нафари қутқариб олинган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.