Мўғулистонда содир бўлган қум бўронидан олти киши вафот этди
11:34, 15 Март 2021
ULAN-BATOR. Kazinform – Мўғулистон Фавқулодда вазиятлар давлат бошқармаси маълумотларига кўра, 13 март оқшомидан 15 март соат 9:00 гача Мўғулистоннинг тўққиз вилоятидаги 548 чўпон қум бўрони натижасида бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform Тhe paperга таяниб.
Сўнгги маълумотларга кўра, улардан 467 таси топилган. Беш чўпон ва беш яшар бола вафот этган.
Мўғулистоннинг қутқарув хизматлари хусусий излаштириш ходимларини ташкил қилади ва йўқолган 81 чўпонни қидиришни давом эттиради.