Ўсмирлар Олимпиадасининг очилиш маросимида Швейцарияга етиб борган қозоғистонлик спортчиларнинг биринчи қисми иштирок этишди. Юртимиз байроғини тоғ чанғиси мусобақаларида иштирок этувчи Владислав Шлемов кўтариб чиқди.
«Юртимизнинг кўк байроғини кўтариб чиқиш катта бахтдир. Бундан ғоят ғурурланаман. Бир томондан бу менга катта масъулият ҳам юклайди. Очиғи, бироз ҳаяжондаман. Йирик мусобақада Қозоғистон байроғини кўтариб чиқиш бахтига илк маротаба муяссар бўлиб турибман», - дейди Владислав.
Эслатиб ўтамиз, бугун юртдошларимиз Владислав Шлемов ва Александра Троицкая Супергигант дастури бўйича мусобақаларга киришади.