Тошқин қариган инфратузилмани, жумладан, мудофаа иншоотларини вайрон қилди. Энг кўп жабрланган аҳоли пунктларидан бири Дерна шаҳридир.
«Дерна жанубида иккита тўғон қулади. Натижада сув шаҳарга оқиб келди. Учта кўприк бутунлай вайрон бўлди. Шаҳар ҳудудлари сувга тўлди, шаҳар атрофи аҳолиси билан бирга денгизга ювилди», – деди Ливия армиясининг расмий вакили Аҳмад ал-Мосмари.
Қидирув ишлари давомида табиий офат қурбонлари сони ортиши хавфи бор.
Тўфон мамлакатнинг оғир аҳволини янада оғирлаштирди.
2011 йилда Қаддафий режими ағдарилганидан кейин Ливияда икки ҳукумат ҳокимият учун рақобатлашмоқда: бири шарқда, иккинчиси ғарбда.
Маҳаллий аҳоли эса қашшоқликда яшайди.