Ливан мудофаа вазирининг машинасига ўқ узилган
19:26, 11 Август 2023
BEIRUT. Kazinform – Ливан мудофаа вазири Морис Салим ўтирган машинанинг орқа ойнасига иккита ўқ тегди. Расмийлар фитна версиясини инкор этмаяпти, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Байрут яқинида Ливан мудофаа вазирининг кортежи ўққа тутилди. Пайшанба куни тушдан кейин Хазмие кварталида фавқулодда вазият юз берди. Ҳарбий бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи Морис Салим ўтирган машинанинг орқа ойнасига иккита ўқ тегиб кетган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Вазирнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, дераза қалқони шикастланган, бироқ ўқ ўтмай қолган. Ливан Ички ишлар вазирлиги раҳбари Бассам Мавлавийнинг айтишича, хавфсизлик хизматлари воқеа сабабларини ўрганяпти.
Ҳодиса пайтида воқеа жойи яқинида «Ҳизбуллоҳ» шаҳид гуруҳи аъзосининг дафн маросими утаётган бўлган. У бир кун олдин Каҳалида ўлдирилган эди. Маросим иштирокчилари анъанага кўра ҳавога ўқ узган. Адашган ўқлар ҳудуддаги бир қанча дўконларнинг ойналарини шикастлаган.