Хусусан, эркаклар ўртасида 63,5, 71, 92 кг, аёллар ўртасида эса 54 ва 60 кг вазндаги спортчилар бугун рингга кўтарилади.
Қозоғистонликлар айнан қачон рингга чиқиши кейинроқ маълум бўлади.
54 кг. 1/16 финал
Жайна Шекербекова - Қозоғистон - Шукура Карим – Нигерия
60 кг. 1/4 финал
Римма Волосенко - Қозоғистон - Мирослава Жединакова - Словакия
63,5 кг. 1/16 финал
Муҳаммедсабир Базарбаули - Қозоғистон - Радослав Симеонов Росенов - Болгария (Европа чемпиони, 2023 йилги жаҳон чемпионати чорак финалчиси)
71 кг. 1/16 финал
Асланбек Шимбергенов – Қозоғистон – Дамиан Дуркач – Польша (Токио Олимпиадаси иштирокчиси)
92 кг. 1/16 финал
Айбек Оралбай - Қозоғистон - Ханеул Жанг - Жанубий Корея.
Кеча мазкур турнирда уч нафар боксчи иштирок этиб, уч нафари ҳам ғалаба қозонди. Аёллар ўртасида Римма Волосенко учинчи ғалабасини қўлга киритиб, чорак финалга йўл олган бўлса, Сакен Бибосинов 1/16 финалда кениялик спортчи Дэвид Каранча Мачарияни якдил қарорга кўра мағлуб этди. Айбек Оралбай эса илк мусобақасини ўтказиб, ҳиндистонлик Осиё чемпионини енгди.
Париж Олимпиадаси йўлланмалари ўйналаётган турнир 3 март куни бошланди. Мусобақа 12 март куни якунланади. Ушбу турнирда эркаклар ўртасида 28 ва аёллар ўртасида 21 йўлланма ўйналади.