Фестиваль доирасида “Ўзбекистон киноси кунлари” ҳам бўлиб ўтади.
Кинофестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев бошчилигидаги ўзбек кино юлдузлари, актёрлар ва режиссёрлар иштирок этишди.
Бу йил "Қўрқут ота" V Халқаро кинофестивалида Аюб Шаҳобиддиновнинг “Баҳорни қувиб”, Нусрат Ҳусановнинг "Шамсиқамар”, Дониёр Шокировнинг" Жадид маърифати”, Саидаълохон Масъудхоновнинг "Вали Ғафуров - игна билан ёзилган роман" фильмлари йўналишлар бўйича ғолибликка асосий даъвогарлар рўйхатидан жой олган.
Фестивалга 10 га яқин давлатдан 50 дан зиёд фильм тақдим этилган.