Қурбон ҳайити куни астаналиклар автобусда бепул юришади

Фото: Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

ASTANА. Кazinform — Бу йил Қурбон ҳайити 16 июнь, якшанба кунига тўғри келади.

"Қурбон ҳайити куни, 16 июнда пойтахт жамоат транспортида (шаҳар ва шаҳар атрофидаги йўналишларда) юриш бепул. Жамоат транспорти эрталаб соат 06:00 да йўлга чиқади”, — дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Шунингдек, 201, 202, 203-сонли тунги жамоат транспорти 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси йўловчиларни бепул ташийди.

Тунги маршрутлар ҳаракатини «Avtobys» мобил иловаси ёрдамида кузатиш мумкин.