Қурбон ҳайити: Қозоғистонда 17 июнь - иш куни
ASTANА. Кazinform - Бугун Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Қурбон ҳайити муносабати билан изоҳ берди.
“Бугун ҳижрий йилнинг зулҳижжа ойи бошланди. Яъни, Арафа куни жорий йилнинг 15 июнига тўғри келади. 16 июнь – Қурбон ҳайитининг биринчи куни”, — дейилади хабарда.
Диний бошқарма маълумотларига кўра, исломда муқаддас кунлар, кечалар ва ойлар қамарий тақвим асосида белгиланади. Бундай йил ой фазасининг ўзгаришига қараб ҳисобланади. Янги ой янги ҳилолни кўриш билан бошланади. Қамарий ойда баъзан 29 ёки 30 кун бўлади. Зулҳижжа ойини аниқлаш учун зулқаъда ойининг 29-кунида ой кузатилади. Агар қуёш ботганда янги ой кўринса, эртаси куни зулҳижжа ойи бошланади. Ҳаво булутли бўлиб, ой кўринмаса, зулқаъда ойи 30 кунга узайтирилади.
“2024 йил 6 июнь куни янги ой чиқиши муносабати билан бу йил зулҳижжа ойи 7 июндан бошланади, Арафа 15 июнга, Қурбон ҳайити эса 16 июнга тўғри келади”, — дейилади бошқарма хабарида.
Шу муносабат билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги изоҳ берди.
“Қурбон ҳайитининг биринчи куни мусулмон тақвимига кўра нишонланади. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ушбу куннинг 16 июнь (якшанба) дам олиш кунига тўғри келишини маълум қилди. Шунинг учун Қурбон ҳайити бошқа кунга ўзгартирилмайди”, — дейилади вазирлик хабарида.