Кураш: Париж Олимпиадасига йўлланма ўйнатиладиган шаҳарлар маълум бўлди

Фото: Фото: Getty Images
ASTANА. Кazinform – Кураш бўйича 2024 йилги Париж Олимпиадаси йўлланмалари ўйнатиладиган шаҳарлар маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Халқаро кураш федерацияси (UWW) 2024 йилда Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига саралаш босқичи ўтказиладиган шаҳарларни маълум қилди.

Дастлаб, 16-24 сентабрь кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Олимпиада дастурига киритилган ҳар бир вазн бўйича 5 нафардан йўлланма эгалари аниқланади.

Бу ерда бронза медали йўлида мағлуб бўлган икки курашчи ўзаро кураш олиб, бешинчи ўринни эгаллайди.

Саралаш турнирининг қолган икки босқичи 2024 йилга мўлжалланган. 9-21 апрель кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган саралаш турнирида Осиё қитъаси полвонлари баҳс олиб боради.

У ерда ҳар бир вазнда финалга чиққан 2 нафар курашчи ёзда Парижга йўл олади.

Панамерика чемпионати ва ушбу қитъадаги саралаш баҳсларида Мексиканинг Акапулько шаҳрида, Африка ва Тинч океани минтақаси давлатлари курашчилари Миср пойтахти Қоҳирада гиламга чиқишади.

Шунингдек, европалик курашчилар Озарбайжон пойтахти Бокуда тўпланишади. Ҳар бир қитъа турнирига 36 квота ажратилган. Ҳаммаси бўлиб 144 та йўлланма мавжуд.

9—12 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи босқичда эса ҳар бир вазнда қолган 3 та йўлланма учун жаҳон полвонлари баҳс олиб боради. Натижада 54 нафар йўлланма эгалари аниқланади.

Олимпиада дастурига 18 та вазн киритилган. Улар орасида юнон-рум кураши бўйича 60, 67, 77, 87, 97 килограммгача ва 130 килограммдан юқори, эркин курашдан 57, 65, 74, 86, 97 ва 125 килограммгача бўлган полвонлар баҳс олиб боради. Хотин-қизлар курашида 50, 53, 57, 62, 68, 76 килограмм вазндаги спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Муаллиф: Адилжан Умбет