Қозоғистонлик қизлар қитъа миқёсидаги мусобақада иккита олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди.
68 килограмм вазн тоифасидаги Мадина Бақбергенова финалда қирғизистонлик Мээрим Жуманазаровани мағлуб этди. Вазни 72 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Жамила Бақбергенова финалда Сумире Ниикурани мағлуб этди.
Қозоғистонлик спортчилар Жулдиз Ешимова (53 кг) ва Гулмарал Еркебаева (76 кг) ҳам бронза медалига сазовор бўлди.
Умумжамоа ҳисобида Япония (7 олтин, 2 кумуш) ва Мўғулистон (4 кумуш, 5 бронза) жамоалари дастлабки икки ўринни эгаллади.
Қитъа чемпионати 24 апрел куни якунланади.
Муаллиф: Адилжан Умбет