Қудратилло Абдуқаҳҳоров Мексикада рингга кўтарилади

Фото: Фото: Olamsport.com

TASHKENT. Kazinform - 14 декабрь куни Мексиканинг Тихуана шаҳрида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.uzга таяниб.

Эътиборлиси, унда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-3, 12 КО) мезбонлар вакили Хорхе Гарсия Перез(31-4, 26 КО)га қарши рингга кўтарилади. Ушбу баҳс "co-main event" жанги доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Қудратилло сўнгги жангини май ойида грециялик Андреас Кацуракисга қарши ўтказиб, очколар бўйича мағлуб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги бокс оқшомининг расмий промо ролиги намойиш этилгани ҳақида хабар берган эдик.