Қуддусда автобус бекатида номаълум шахслар одамларга қарата ўт очди
16:06, 30 Ноябрь 2023
Қуддусда отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди, камида етти киши яраланди. Номаълум шахслар автобус бекатида одамларга қарата ўт очди, дея хабар беради Kazinform агентлиги The Times of Israelга таяниб.
Ўқ ўтаётган машинадан одамларга қарата отилган.
Исроил полицияси отишмада гумон қилинган икки шахс жойида зарарсизлантирилганини билдирди.
Айни дамда махсус хизматлар воқеа жойини ўраб олди ва ҳодисага алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.