Кўчманчилар ўйинлари: Астанада отлиқлар сайли бўлиб ўтди

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

ASTANА. Кazinform - Бўлажак Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари муносабати билан пойтахтлик бир гуруҳ фаоллар отларда шаҳар кўчаларини айланиб чиқди.

Эрталаб отлиқ фаоллар “Барс Арена”да йиғилишди. Уларнинг мақсади Бутунжаҳон кўчманчила ўйинларини тарғиб қилишдир. Йиғилганлар орасида отлиқлар сайли ташкилотчисини учратдик.

— Буюк дашт мусобақаларига оз қолди. Мақсадимиз - кўчманчилар ўйинларини тарғиб қилиш. Ушбу тадбир энди ҳар ҳафта ўтказилади. Биз ҳозир пойтахт кўчаларида сайл қилмоқдамиз. Айтиш керакки, бу ерга профессионал спортчилар эмас, балки фаол одамлар, яъни от минишни яхши кўрадиганлар йиғилган. Барчани кўчманчилар ўйинларини томоша қилишга таклиф қиламиз. Чунки биз кўчманчи халқмиз, ўзига хослигимиз билан фахрланишимиз керак, – деди Tengri Road саёҳатчилари от клуби асосчиси Сағадат Темкенов.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

 

Кўчманчилар ўйинлари тарафдорлари шаҳар бўйлаб 10 километр йўл босиб ўтади.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

 

Айтайлик, майдонга от минишни яхши кўрадиганлар тўпланишди. Отлар билан бир қаторда биз този итлари эгаларини ҳам учратдик. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари отлар ва този итлар билан суратга тушиш учун шошилмоқда.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

 

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида «Бірлік керуені» (“Бирлик карвони”) Жамбил вилоятидан бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Астана шаҳри Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари учун безатилмоқда.