ҚР Ҳукуматида Инқирозга қарши чоралар бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
12:41, 05 Март 2022
NUR-SULTAN. Кazinform – Қооғистон Ҳукуматида Инқирозга қарши чоралар бўйича тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда Астана халқаро молия марказининг инвестиция муҳитини яхшилашдаги роли, Молия марказининг ҳозирги ҳолати ва Ғарб санкциялари пакетининг Қозоғистон фонд бозорига эҳтимолий таъсири муҳокама қилинди.
«Ҳозирги кунга қадар Астана халқаро молия маркази экотизимида 1200 та компания рўйхатга олинган, Россия компаниялари сони 5 фоиздан ошмайди. Астана халқаро молия маркази барқарор иш суръатини сақлаб келмоқда. Иштирокчиларнинг чиқиб кетиш ҳоллари йўқ», — деди АХММ раҳбари К. Келимбетов.
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт ва Молия вазирликларига халқаро солиққа тортиш масаласини янада чуқурроқ ўрганиш топширилди.