ҚР Ҳукумати Хитой билан ўзаро визасиз режим тўғрисидаги келишувни тасдиқлади

Фото:
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Қозоғистон ва Хитой ўртасида 2023 йил 17 май куни Сиан шаҳрида эришилган виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишувни маъқуллади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Хитойга кириш учун қозоғистонликларда паспорт ва мамлакатга қайтиш гувоҳномаси, ХХР фуқароларида эса ярим хизмат паспорти, оддий паспорт ва вақтинчалик саёҳат ҳужжати бўлиши керак.

Амалдаги саёҳат ҳужжатлари эгалари қуйидаги мақсадлар учун виза талабларидан озод қилинади:

- шахсий ишларни амалга ошириш;

- туризм;

- даволаниш;

- халқаро юк ташиш;

- транзит;

- бизнес мақсадлари (шартномалар тузиш, музокаралар ўтказиш, консалтинг хизматларини кўрсатиш ва бошқа бизнес мақсадлари).

Визасиз режим бошқа томон давлати ҳудудига кириш, чиқиш, транзитга нисбатан қўлланилади ва давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан 30 календарь кунидан ортиқ бўлмаган муддатга, 180 календарь куни давомида жами 90 календарь кунидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Шу билан бирга, томонлар сабабларни кўрсатмасдан фуқароларнинг киришини рад этишга ёки бўлиш муддатини узайтиришга ҳақли.

Муаллиф: Анеля Қасимова