ҚР Ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Тожикистонга борди
Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига борди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фаррух Шарифзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ М.Нуртлеу Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин билан музокаралар ўтказади, Тожикистоннинг етакчи корхона ва компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Душанбе майдонидаги Исмоили Сомоний ҳайкали ва Абдулқосим Фирдавсий номидаги истироҳат боғидаги Тожикистондаги қозоқ тинчликпарвар аскарлар ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан қабул қилинади.