ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси шинжонлик ҳамкасблари билан меморандум имзолади
ASTANA. Кazinform – ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Спортни ривожлантириш дирекцияси директори Ерлан Естек ва ўринбосари Азамат Имашев Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном туманидан келган меҳмонлар билан бир қатор спорт мажмуаларига ташриф буюришди.
Дирекциянинг таъкидлашича, делегация таркибига автоном туман спорт қўмитаси, жумладан, биринчи бўлимнинг тўп ўйинлари бўйича масъул котиби Чжай Хунфэй ва унинг ўринбосари Ван Чжэньбо, «Синьцзян-Тянь-Шань» баскетбол клуби раиси Майвулан, шунингдек, волейбол ва енгил атлетика бўйича мураббийлар штаби кирган.
Учрашувда ечимини топмаган кўплаб муаммолар кўриб чиқилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси муҳокама қилинди. Бир қатор спорт турларини биргаликда ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди. Қозоғистон терма жамоасини бўлажак халқаро мусобақаларга расман таклиф қилди. Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Қозоғистон волейбол федерацияси бош котиби Ермек Сирлибаев хитойлик ҳамкасблар билан иш бошланганини таъкидлади. Ҳозирда бир қанча хитойлик волейболчилар мамлакат профессионал клубларида ўйнамоқда. Қолаверса, терма жамоа ҳам тез орада Хитойдаги мусобақада иштирок этади.
Ерлан Жумабекули ўз нутқида таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтиб, қўшма машғулотлар икки давлат спортчилари савиясини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.