«Мен ҳар йили гриппга қарши вакцина олганман. Ўтган йили эмлашдан кейин шамолламадим. Бугун Қозоғистонда ҳар йили гриппга қарши эмлаш кампанияси бошланди. Барчангизга сиҳат-саломатлик тилайман!», - деб ёзди вазир Facebook даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги эмлаш кампанияси арафасида бюджет маблағлари ҳисобидан Россияда ишлаб чиқарилган 2,5 миллион доза «Гриппол » вакцинаси сотиб олинди. Шунингдек, Санофи-Пастер (Франция) ишлаб чиқарилган «Ваксигрип Тетра», Инфлювак (Нидерланд) ва Синовак Биотек (Хитой) томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар ҳам мавжуд.