«Турли хил фикрларга кўра, антитаналар коронавирусни енгил ўтказган одамларнинг танасида 1 ой, ўртача ёки оғир ташувчиларда эса 3-5 ой давомида сақланиб қолади. Маълумки, Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг авж нуқтаси шу йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келди. Агар таҳлил қилсак, бу вақтдан 3-5 ой ўтгач, яъни ноябрь-декабрь ойларида коронавирусни ўртача ёки оғир касалликларга дуч келганлар, антитаналар камайиб бормоқда. Шунинг учун улар яна касал бўлиб қолиш хавфи мавжуд», - деди Алексей Цой матбуот анжуманида.
Соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, дунёда коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари мавжуд бўлса-да, бундай одам Қозоғистонда ҳали топилмаган.
Муаллиф: Аян Бекенўғли