ҚР Президентининг Россия Федерациясига расмий ташрифи якунланди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи якунланди, деб хабар беради Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясига расмий ташриф билан боргани ҳақида ёзган эдик.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Россиянинг ХVIII Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам учрашди.

ҚР Президенти Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди.

Ақорда ҚР Президентининг Россияга расмий ташрифи акс этган видеони эълон қилди.