ҚР Президенти Вьетнам Коммунистик Партияси Марказий қўмитаси Бош котибига ҳамдардлик билдирди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Коммунистик Партияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Ламга ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Унда ҚР Президенти Вьетнамдаги “Вифа” тўфони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда эканлигини маълум қилди.

“Мана шундай оғир дамда қайғунгизга шерик бўлиб, сизга ва яқинларини йўқотган фуқароларга, шунингдек, дўст Вьетнам халқига ҳамдардлик билдираман. Табиий офатда жабрланганларнинг тезроқ соғайиб, оила аъзоларига эсон-омон қайтишини тилайман”, – дейилади телеграммада.