ҚР Президенти ва Абу-Даби Валиаҳд шаҳзодаси «Этноаул» кўргазмасини кўздан кечирди
19:00, 12 Май 2025
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён қозоқ халқи маданий меросини намоён этувчи «Этноаул» кўргазмасига ташриф буюришди.
Муҳтарам меҳмонлар миллий кийимлар намунаси, ҳунармандчилик, урф-одатлар ва мусиқа асбоблари, халқ ўйинлари намоён этилган турли мавзудаги кзргазма майдонларини томоша қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундан аввалроқ «Қозоғистон – БАА» бизнес-форуми доирасида бир қатор келишувларга эришилган эди.