ҚР Президенти: Ўтган йили Ассамблея томонидан барча ҳудудларда 15 мингдан ортиқ тадбир ташкил этилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Ассамблея томонидан барча ҳудудларда 15 мингдан ортиқ тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXХІV сессиясида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев айтиб ўтди.

“ҚХА аъзолари ҳар куни кўринмас, дарҳол самараси кўринмаса ҳам, узоқ муддатли, стратегик жиҳатдан самарали, кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида Ассамблея томонидан барча ҳудудларда 15 мингдан ортиқ тадбир ташкил этилди. Унда 1 миллионга яқин киши иштирок этди. Ўтган йилги баҳорги сув тошқинларида фуқароларимиз жабрланганларга ёрдам қўлини чўзиш орқали ҳамжиҳатликнинг ажойиб намунасини кўрсатди. Ассамблеянинг “Юракдан юракка” лойиҳаси доирасида 12 мингдан ортиқ кўнгиллилар бирлашди. Улар инсонпарварлик ёрдами ва илиқлик тўплашди. Биз вайрон бўлган уйларни тиклашда иштирок этдик”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари мамлакат бирлигини мустаҳкамлаш алоҳида стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

“ Бунинг яққол исботи сифатида янги давлат мукофоти – «Ел бірлігі» ассамблеяси ордени таъсис этилди. “Бирлик” тушунчаси бугунги беқарор дунёда ниҳоятда муҳим. Дунёда, айниқса, атрофимиздаги айрим мамлакатларда содир бўлаётган воқеаларга барчамиз гувоҳмиз. Бинобарин, ҳақиқатда “Бирлик бор жойда тирикчилик бор”. Бу ҳақиқат”, – деди Президент.