ҚР Президенти Туркий сармоявий фондини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади
Учрашув давомида Қасим-Жомарт Тоқаевга Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари ва уни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида сўзлаб берилди.
Хусусан, Бағдат Амреев Давлат раҳбарига ташкилотнинг бўлажак юқори даражадаги тадбирларига тайёргарлик, Туркий Кенгаш мақомини тўлақонли халқаро ташкилот даражасига кўтариш бўйича ишлар, шунингдек, Кенгашнинг иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги муҳим фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.
Президент Кенгашнинг туркий тилли давлатлар ўртасидаги интеграцияни кучайтиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади ва унинг иқтисодий фаолиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Давлат раҳбари Туркий сармоявий фондини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. Бу Кенгашга аъзо мамлакатларда кичик ва ўрта бизнес ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради.