ҚР Президенти “Таза Қазақстан” экофестивалига бағишланган кўргазмани томоша қилди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев кўргазмани томоша қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Унда чиқиндиларни қайта ишлаш, саноат корхоналари лойиҳалари, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш бўйича стартаплар, мактаб ўқувчиларининг экологик ташаббуслари, шунингдек, болаларнинг атроф-муҳит мавзусидаги ижодий ишлари ўрин олган.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

А. Марғулан номидаги №40 мактаб-лицейининг 5-синф ўқувчилари Нурбақит Ермекулы ва Айзат Ержанқизи Есил дарёсини тозалаш ва асраб-авайлаш бўйича ўз лойиҳаларини Президентга тақдим этди.

Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “Таза Қазақстан” экологик фестивали доирасида Астанадаги “Жастар” боғида экология фаоллари билан бирга дарахт кўчатларини ўтқазгани ҳақида аввал хабар берган эдик.