ҚР Президенти табиий офатга қарши курашаётган фуқароларга миннатдорчилик билдирди

Фото: Фото: Ақорда матбуот хизмати

PETROPAVL. Кazinform – Давлат раҳбари Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи чоғида сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига ёрдам бераётган қутқарувчилар, кўнгиллилар ва ишбилармонлар билан учрашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев фавқулодда вазият вақтида вилоят аҳолиси юқори даражада ташкилотчилик кўрсатганини таъкидлаб, табиий офатга қарши курашаётган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирди.

Фото: Ақорда матбуот хизмати

Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг Шимолий Қозоғистон вилояти бўйича жамоатчилик ўринбосари Елена Семидоцких Президентга вилоятнинг ҳар бир туманида инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш пунктлари очилгани ҳақида маълумот берди.

Фото: Ақорда матбуот хизмати

«Birgemiz» волонтерлар фронт-офиси етакчиси Анастасия Волкова кўнгиллиларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш штабини ташкил этиш ҳақида гапирди. Штаб 2500 дан ортиқ кўнгиллиларни тайёрлайди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Фото: Ақорда матбуот хизмати

«Севказэнерго» акциядорлик жамияти бош директори Анатолий Казановскийнинг айтишича, мазкур корхона акциядорлари томонидан 100 миллион тенге маблағ ажратилган, трансформаторлар ўрнатилиб, электр тармоқлари тортилган.

Фото: Ақорда матбуот хизмати

“Қизилжар йўллари” масъулияти чекланган жамияти директори Асхат Жолдаспаевнинг айтишича, корхона сел тошқинларига қарши чора-тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Шу билан бирга, мазкур муассаса томонидан тўғонларни қуриш ва мустаҳкамлаш учун махсус техника ва зарур жиҳозлар ажратилмоқда.