ҚР Президенти шу ҳафта Италия ва Ватиканга расмий ташриф билан боради

Фото: Kazinform/freepik/travelask.ru коллажи

Давлат раҳбари 18—19 январь кунлари расмий ташриф билан Италия ва Ватиканда бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Ташрифнинг биринчи куни Қасим-Жомарт Тоқаев Римда Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазир  Жоржия Мелони билан музокаралар ўтказади.

Бундан ташқари, Президентнинг “Қозоғистон-Италия” сармоявий давра суҳбатида иштирок этиши, қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Давлат раҳбари эртаси куни Ватиканда Рим папаси Франциск билан учрашади.

Бундан ташқари, Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) штаб-квартираларига ташриф буюради.