ҚР Президенти ШҲТ+ мажлиси иштирокчиларини кутиб олди
ASTANA. Kazinform – Бу йил ШҲТ саммити илк бор “ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши” ва “ШҲТ+” йиғилиши форматида ўтказилади. Астанадаги Мустақиллик саройида мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ+ иштирокчиларини кутиб олди.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар – Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Ҳиндистон, Қатар, Хитой, Қирғизистон, БАА, Покистон, Россия, Беларусь, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Мўғулистон раҳбари ШҲТда кузатувчи давлат сифатида таклиф этилди.
Ўтган йили ШҲТга мулоқот бўйича ҳамкор сифатида беш давлат, жумладан, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив ороллари, Мьянма ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшилди.
Шунингдек, саммитга БМТ, ШҲТ, ШҲТ МАТТ (Минтақавий аксилтеррор тузилмаси), МДҲ, ИҲТ, ОҲИЧК, КХШТ, ОҲБИТ ва ЕИҲнинг биринчи раҳбарлари келади.
Шу тариқа Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш билан қўл бериб кўришди ва мартабали меҳмонни анжуманлар залига кузатиб қўйди.
Айни вақтда йиғилишга БАА Олий федерал кенгаши аъзоси, Рас ал-Хайма амирлиги ҳукмдори Сауд ибн Сақр ал-Қосимий ҳам келди.
Фахрий меҳмонлар орасида Туркманистон Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Мўғулистон президенти Ухнаагийна Хурэлсуха ҳам бор.
Ўз навбатида Президент Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Туркия Президенти Режеп Тоййиб Эрдоғонни самимий қарши олди.
Саммитнинг мулоқот ҳамкори сифатида эътироф этилган Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Соний ҳам бугунги муҳим меҳмонлардан.