ҚР Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик телеграммаси йўллади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва унинг ватандошларини Бирлашган Араб Амирликлари миллий куни билан табриклади.

Президент телеграммада БАА иқтисодиёти жадал ривожланган давлат, халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли аъзоси эканини таъкидлаб, Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён раҳнамолигида Амирликлар янада равнақ топишини исташини билдирди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Форс кўрфазидаги асосий шерикларидан бири бўлган БАА билан мустаҳкам ҳамкорлик икки халқ фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяони қабул қилди.