Давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашдилар, ушбу стратегик муҳим минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли, самарали ҳамкорликка ўзаро интилишларини тасдиқладилар.
Икки давлат ҳукуматлари ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий масалаларини ҳал қилиш бўйича мувофиқлаштирилган ишларни давом эттиради.
Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати аэропорти яқинидаги авиаҳалокат қурбонларига таъзия билдиргани учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Президентлар яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклашдилар, Қозоғистон ва Ўзбекистон халқларига фаровонлик тиладилар.