Ташриф давомида Президент «Буюк шоир Абай ўғиллари билан» ёдгорлигининг очилиш маросимида иштирок этади ва «Жидели-Бўрли» давлат тарихий-маданий ва адабий-мемориал қўриқхона-музейига ташриф буюради.
Шунингдек, «Қарағайли» микрорайонидаги қурилиш ишлари билан танишади.
Бундан ташқари, Давлат раҳбарига Абайнинг нодир нашрлари фондининг кўргазмаси, «Абай олами» туркумида нашр этилган китоблар тақдимотида иштирок этиб, абайшунослар билан учрашади.
Ташриф якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Жидебай овулига ташриф буюради ва «Абай-Шакарим» ёдгорлик мажмуаси ва шоирнинг музей-уйи фаолияти билан танишади.