Матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, охирги сайлов участкасига 100 фоиз сайловчилар келган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 20 ноябр куни навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, куни кеча, 20 ноябр куни соат 22:00 ҳолатига кўра, республика бўйича 8 299 501 нафар фуқаро сайлов бюллетенини олди. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 69,43 фоизини билдиради. 4 та ҳудудда сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиғи овоз берди.
Барча ҳудудларда 10 033 та сайлов участкаси ишлади.Хорижий мамлакатларда 68 та сайлов участкаси фаолият юритди.