ҚР Президенти Покистон Бош вазирини Мустақиллик куни билан табриклади
10:25, 14 Август 2023
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон Мустақиллик куни муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Давлат раҳбари Покистон миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Бош вазир Шаҳбоз Шарифга энг эзгу тилакларини йўллади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Астана ва Исломобод ўртасидаги муносабатларнинг дўстона характерига эътибор қаратди ва икки давлат халқлари фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.