ҚР Президенти Павлодар шаҳридаги офтальмология клиникасига ташриф буюрди

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
PAVLODAR. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев павлодарликларга офтальмологик хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президент диагностика-клиник мажмуа, шифохона бўлими, шунингдек, лазер маркази ва операция блокини бориб кўрди.

Муассаса раҳбариятининг таъкидлашича, поликлиника ҳар ойда 1000 нафарга яқин кўз касалликлари билан оғриган беморни қабул қилиб, 200 га яқин жарроҳлик амалиётини ўтказади. Беморлар ҳам пуллик, ҳам мажбурий ижтимоий тиббий суғурта доирасида диагностикадан ўтишлари мумкин.

Президент клиника ходимлари билан суҳбатда ҳудудларда бундай юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларини очиш ғоят муҳим эканини таъкидлади. Давлат раҳбари жамоанинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.