ҚР Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор доирадаги мажлисида иштирок этди

Фото: Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Фото: Ақорда

Тор доирадаги учрашувда Қозоғистон Президентидан ташқари Россия Федерацияси Президенти – ОЕИК раиси Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, шунингдек Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович иштирок этди.

Фото: Ақорда

Давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида интеграция жараёнларини янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва асосий йўналишларини, шунингдек, ташкилотнинг 2024 йилга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик режасини муҳокама қилдилар.

Фото: Ақорда

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ фаолиятининг айрим жиҳатлари бўйича фикр алмашдилар.

Фото: Ақорда