ҚР Президенти Никушор Данни Руминия Президенти этиб сайлангани билан табриклади
15:58, 20 Май 2025
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Руминия Президенти Никушор Данга табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қасим-Жомарт Тоқаев Никушор Данни Руминия Президенти этиб сайлангани билан табриклади.
“Сайловдаги ғалаба сизнинг Руминия равнақи йўлидаги режаларингизни халқ ишончи ва қўллаб-қувватлаётганининг ёрқин ифодаси, деб биламан. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли Астана ва Бухарест ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари бундан кейин ҳам мустаҳкамланиб боради”, – дейилади телеграммада.