ҚР Президенти Нидерландия Бош вазири вазифасини бажарувчи Марк Рютте билан суҳбатлашди

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Нидерландия Бош вазири вазифасини бажарувчи Марк Рютте билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform.

Нидерландия томонининг ташаббуси билан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Нидерландия Бош вазири вазифасини бажарувчи Марк Рютте билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилиб, Қозоғистон ва Нидерландия ўртасидаги сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари алоҳида таъкидланди.

Нидерландия мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри сармоя киритиш бўйича биринчи ўринда туради. 2022 йил охирига келиб ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 26 фоизга ошиб, 6 миллиард долларга етди.

Марк Рютте икки давлат ўртасидаги муносабатларни юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Нидерландия Қозоғистонни Марказий Осиё минтақасидаги асосий савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкор деб билади.

Давлат раҳбари халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш доирасида БМТ Низомининг тинчлик ва тотувлик тамойилларига мувофиқ барча мамлакатларнинг ҳар томонлама ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.