ҚР Президенти Миллий нейрохирургия марказининг 15 йиллик юбилейи билан табриклади
Конгресс очилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелечив Тоқаевнинг Миллий нейрохирургия марказининг 15 йиллиги муносабати билан йўлланган табригини ўқиб эшиттирди.
«Азиз дўстлар! Миллий нейрохирургия марказининг 15 йиллиги билан табриклаймиз! Йиллар давомида клиника нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасида нейрохирургия флагманига айланди. Сизнинг меҳнатингиз туфайли юртдошларимиз илғор жаҳон тажрибаси ва даволашнинг ноёб юқори технологияли усулларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Жаҳон тиббиёт ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган илмий ва касбий ютуқларингиз мамлакатимиз тиббиёти сифат жиҳатидан юксалиб бораётганининг ёрқин намунасидир», – деди Давлат раҳбари ўзининг табрик сўзида.
Очилиш маросимида ҚР Бош вазирининг ўринбосари – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова, ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният, марказий ва маҳаллий ҳокимият вакиллари, давлат органлари, илмий-тадқиқот институтлари ва тиббиёт марказларининг биринчи раҳбарлари, шунингдек, 250 дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 150 дан ортиқ нейрохирурглар иштирок этди.
Муаллиф: Серик Сабеков