ҚР Президенти Миллий банк раисига бир қатор аниқ кўрсатмалар берди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ерболат Досаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Миллий банк раиси Президентга молиявий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари, пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар, шунингдек, жамғариб бориладиган пенсия тизимини янада ривожлантириш тўғрисида ҳисоб берди.

Учрашув якунларига кўра, Қозоғистон Президенти Миллий банк раисига бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.