ҚР Президенти Марокаш Қироли Муҳаммад VI га ҳамдардлик билдирди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Марокаш Қироли Муҳаммад VI га ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Марракеш-Сафи минтақасида содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қирол Муҳаммад VI га ҳамдардлик билдирди. «Бундай оғир дамда қайғуларингизга шерик бўлиб, бутун Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан Сизга, шунингдек, қардош Марокаш халқига ҳамдардлик билдираман», — дейилади телеграммада.