ҚР Президенти маҳаллий от зотларини сақлаш ва кўпайтиришга қаратилган қонунни имзолади
17:36, 09 Июль 2024
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига миниладиган ва миниладиган-ишлатиладиган отларнинг маҳаллий зотларини сақлаш ва кўпайтириш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикасининг Қонунини имзолади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади.