ҚР Президенти Қозоғистон миллий терма жамоа боксчиларини табриклади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон миллий терма жамоа боксчилари билан суҳбатлашди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

“Ғалабаларингиз муборак бўлсин! Бокс – фақат кучли ва иродали инсонлар шуғулланадиган спорт тури. Бу – ўзига хос спорт. Барчангизга омад тилайман. Давлат сизларни ҳар доим қўллаб-қувватлайди. Қозоғистонда бокснинг келажаги буюк эканига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бокс бўйича Жаҳон кубоги финал жангини Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги Жанг саройида мухлислар билан биргаликда томоша қилди.

Фото: Ақорда