ҚР Президенти Қосши шаҳридаги мактаб-гимназия билан танишди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ақмола вилоятига амалий ташрифи Қосши шаҳридаги 1500 ўринли мактаб-гимназия билан танишишдан бошланди.

Фото: Ақорда

Қосши шаҳрининг янги туманида жойлашган мактаб “Болат Ўтемуратов жамғармаси” хусусий сармояси ҳисобидан қурилган бўлиб, маҳаллий таълим бошқармаси тасарруфида.

“Қўлай мактаб” миллий лойиҳаси стандартлари асосида қурилган ўқув масканида айни пайтда 2 минг 700 нафар бола икки сменада таҳсил олмоқда. Мактабда 280 ўринли мажлислар зали, 360 ўринли ошхона, 2 та спорт зали, информатика, кимё, физика, биология, технология, мусиқа кабинетлари мавжуд.

Фото: Kazinform

Мактаб директори Дидар Асқарованинг сўзларига кўра, ўқувчилар нафақат таълим олиши, балки спортнинг шахмат, тоғизқумалак, дартс, рақс, хор, фортепиано, дўмбра каби спорт секциялари ва тўгаракларида қатнашишлари мумкин.

Фото: Ақорда

Давлат раҳбари робототехника, мобилография, автомобиль ҳайдашни виртуал ўрганиш, чет тиллари кабинетлари, мактаб кутубхонасини бориб кўрди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Фото: Ақорда

“Агар Қозоғистон илғор давлат бўлишини истасак, робототехника каби йўналишларни ўрганишимиз керак. Бу жуда зарур. Фарзандларимиз ҳамиша билимли бўлсин”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент жамоага муваффақият тилади ва мактабга ўзининг «Әке туралы ой-толғау» китоби ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автобусни совға қилди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда