«Давлат раҳбари фақат эмлаш ва коллектив иммунитетни шакллантириш орқали Қозоғистон фуқаролари коронавирусни енгиб, барча чекловларни олиб ташлаб, нормал ҳаётга қайтишларига амин», - дейилади хабарда. Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев аҳолини тезроқ эмлашга чақиргани айтилган, чунки бу ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилишнинг ягона йўли.
Аввалроқ Президент Ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи органларга хориждан вакциналар етказиб беришни таъминлаш ва маҳаллий вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек эмлаш жараёнини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган эди.