ҚР Президенти Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Чой Сан Мокга ҳамдардлик билдирди

Фото: 16:46, 30 Желтоқсан 2024 | GMT +5 ҚР Президенті Корея Республикасы Президентінің міндетін атқарушы Чой Сан Мокқа көңіл айтты АСТАНА. KAZINFORM – Мемлекет басшысы Корея Республикасы Президентінің міндетін атқарушы Чой Сан Мокқа көңіл айту жеделхатын жолдады, деп хабарлайды Ақорданың баспасөз қызметі. Фото: Ақорда https://kaz.inform.kz/news/kr-prezident-koreya-respublikasi-prezidentnn-mndetn-atkarushi-choy-san-mokka-konl-aytti-466da7/

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Чой Сан Мокга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев Муан аэропортида авиаҳалокат натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур тушкунлик билан қабул қилганини айтди.

Президент яқинларини йўқотганларнинг оила аъзолари ва дўст корейс халқига ҳамдардлик билдирди, ҳалокатдан жабрланган фуқароларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Аввалроқ, Муан халқаро аэропортида Jeju Air самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.