ҚР Президенти Қирғизистон Республикасига амалий ташриф билан борди
12:44, 13 Октябрь 2023
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасига борди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
“Давлат раҳбарини Бишкек халқаро аэропортидан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Президенти Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров кутиб олди”, – деб ёзади Ақорда ўзининг расмий сайтида.